Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бану Назирни сургун қилиш билан Расулуллоҳ с.а.в. ички сиёсат ишини ҳал қилдилар. Мусулмонларнинг ҳайбати яна ошди. Шундан кейин ташқи сиёсатга киришдилар. Расулуллоҳ с.а.в. Қурайшни кейинги Бадр ғазотига уришишга чорлаган эдилар, улар Расулуллоҳ с.а.в. билан дуч келишга журъат қила олмади. Бу шундай бўлган эди. Уҳуд ғазотидан бир йил ўтгач, Расулуллоҳ с.а.в. Абу Суфённинг: «Бу ғалабамиз Бадрдаги мағлубиятимиз ўрнига бўлди. Яна бир йилдан кейин уруш майдонида учрашишга ваъдалашамиз», деган гапини ва Абу Суфён билан учрашиш зарурлигини эсладилар. Мадинада Абдуллоҳ ибн Убайни ўринларига қолдириб мусулмонлар билан йўлга тушдилар ва Бадрга бориб Қурайшга қарши жанг қилиш учун тайёргарлик кўриб, уни кута бошладилар. Қурайш ҳам Абу Суфён бошчилигида икки мингдан кўп аскар билан чиқди. Лекин у ҳеч қанча вақт турмасдан ортига қайтди. Расулуллоҳ с.а.в. Бадрда саккиз кун давомида Қурайшни кутиб турдилар. Қурайш келмасдан, ортига қайтиб кетгани хабари келди. Мусулмонлар ҳам Бадрда турган кунларида тижорат билан машғул бўлиб, катта фойдалар кўрганларидан кейин Расулуллоҳ с.а.в. улар билан Мадинага қайтдилар. Жанг қилмаган бўлсалар ҳам ғолиб бўлиб қайтдилар. Кейин Расулуллоҳ с.а.в. Нажд ўлкасида турувчи Ғатафон қабиласига юриш қилдилар. Улар моллари ва аёлларини ташлаб қочиб кетишди. Мусулмонлар уларни ўлжа қилиб Мадинага қайтишди. Кейин Расулуллоҳ с.а.в. Шом билан Ҳижоз чегараларида жойлашган Давматул-Жандал деган жойга карвонларга ҳужум қилиш билан йўлтўсарлик қиладиган қабилаларнинг таъзирини бериб қўйиш учун чиқдилар. Лекин у қабилалар ҳам Расулуллоҳ с.а.в.га дуч келишдан қўрқиб, молларини ташлаб, қочиб қолишган эди. Мусулмонлар молларини олиб зафар қучган ҳолда Мадинага қайтдилар.


Мана шу ташқи ғазотлар ва Мадинадаги ички ишлар билан Расулуллоҳ с.а.в. араблар ва яҳудларнинг қалбига Исломий Давлат ҳайбатини яна солиб қўйишга ҳамда Уҳуддаги мағлубият изларини ўчириб ташлашга эришдилар.

 

54-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203